Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин и ГНК привели свои разъяснения по НДС в соответствие с законодательством – читайте на buxgalter.uzПочему НДС создает дополнительные хлопоты посредникам – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzПереход на НДС: кому требуется помощь – читайте на buxgalter.uz

Ипотека кредити ажратишнинг янги тартиби жорий этилади, имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

14.05.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 13.05.2019 йилдаги «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб, мақсадли дастурлар ижроси доирасида қуйидагилар назарда тутилган янги шартларда ипотека кредитлари ажратилади:

 

биринчидан, Молия вазирлиги томонидан иштирок этувчи банкларга ажратилаётган кредит ресурслари ҳамда аҳолига берилаётган ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йилгача қисқартирилади;

 

иккинчидан, кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7%дан МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

 

учинчидан, ипотека кредитлари фоизлари аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисобланади: ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади.

 

Белгиланган малакавий талабларга жавоб берадиган юридик шахсларга мақсадли дастурларни амалга оширишда буюртмачи ёки бош пудратчи сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Мақсадли дастурларни амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари сони оширилади. Шунингдек мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида уй-жойлар ва квартираларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун кредитлар берилади.

 

2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2020 йилнинг 1 январига қадар ҚҚСдан озод қилинади. Мазкур имтиёз 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига, 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Бироқ 2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида тақдим этилган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади (21.10.2016 йилдаги ПҚ–2639-сон қарорнинг 12-банди; 22.11.2016 йилдаги ПҚ–2660-сон қарорнинг 17-бандига қаранг). Бир қатор имтиёзларнинг амал қилишини бекор қилиш ёки уларга ўзгартириш киритиш ҳам режалаштирилмоқда:

 

  • бош пудрат ташкилотлари, пудрат ташкилотлари ва субпудрат ташкилотларига, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспорти ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, шунингдек, уларни ташишда қатнашадиган ташкилотлар, ишлар (хизмат) кўрсатиш корхоналари, шу жумладан, норезидентлар, транспорт корхоналари, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК, «Қишлоққурилиш лойиҳа» МЧЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ҳамда «Тошкент қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖга берилган солиқ имтиёзларининг (ҚҚСдан ташқари) амал қилишини бекор қилиш;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилишини бекор қилиш (22.11.2016 йилдаги ПҚ–2660-сон қарорнинг 17-бандига қаранг);
  • янги тартибни ўрнатиш – якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмаган тақдирда, олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган ва солиқ солинадиган жисмоний шахслар ва улар оила аъзоларининг (бирга қарз олувчилар) жами 15 млн сўмгача бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасини солиқ даври давомида ЖШДСга тортмаслик (амалдаги тартиб – Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-банди 3, 4-хатбошилари, Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди; 22.11.2016 йилдаги ПҚ–2660-сон қарорнинг 18-банди);
  • бекор қилинаётган солиқ имтиёзлари ўрнига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахслар ва қонун билан белгиланадиган фуқароларнинг бошқа тоифаларига ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларни тўлаш учун субсидиялар бериш.

 

Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 декабрга қадар мақсадли дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида аниқ таклифлар киритади.

 

Олег Заманов.