Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари сақланиб қолди

13.04.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 08.04.2022 йилдаги «Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги ПҚ-199-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида қабул қилинди.

 

2022 йил якунига қадар, истисно тариқасида, ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалари амалдаги фоиз ставкаларида, яъни ипотека кредити бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади. Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурс маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини мутаносиб равишда камайтириш механизми Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

 

Молия вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича 2023 йил учун фоиз ставкалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах