Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг вазифалари белгиланди

21.10.2019

Читать на русском языке

 

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 14 октябрда 868-сон тегишли қарорни қабул қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармони билан мамлакатимизда ипотекани қайта молиялаштириш компаниясини ташкил қилиш назарда тутилган эди ҳамда унинг кредит берувчи банклар ва қарздорлар билан ўзаро муносабат юритиш тартиби белгиланган эди (шарҳга қаранг).

 

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси – акциядорлик жамияти шаклидаги қайта молиялаштириш кредит ташкилоти. Унинг бошланғич устав капитали 25 млрд сўмни ташкил этади. Молия вазирлиги компанияда давлат номидан акциядор сифатида иштирок этади. Давлат улуши республика бюджетидан ажаратиладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Қуйидагилар компаниянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш ва кейинчалик ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш;
  • аҳолининг арзон уй-жойларга ортиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш;
  • қимматли қоғозлар, шу жумладан ипотека қимматли қоғозларни чиқариш ва инвесторлар ўртасида жойлаштиришни ташкил этиш;
  • ипотека кредити тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, ипотека бозорини ривожлантиришнинг замонавий услуб ва воситаларини татбиқ этиш, ипотека кредити ва ипотека қимматли қоғозлар бозорида ликвидлиликни ошириш ва таваккалчиликни камайтириш;
  • ипотека кредити ва қайта молиялаштириш соҳасидаги методологик ҳамда норматив-ҳуқуқий базани, шу жумладан хорижий эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқишда иштирок этиш. 

Компания эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.