Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Иқтисодиёт бўйича доктор илмий даражасини ким беради

26.06.2019

Читать на русском языке

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ва Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар журнали таҳририяти ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2019 йилдаги 521-сон қарорида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади.

 

Ташкил этиладиган кенгаш “Макроиқтисодиёт”, “Минтақавий иқтисодиёт” ва “Саноат иқтисодиёти” ихтисосликлари бўйича фан доктори (Doctor of science) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш билан шуғулланади.

 

“Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар” журнали Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилади.

 

Журналда Институт томонидан мақсадли грантлар доирасида амалга ошириладиган тадқиқотлар (Институт фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича) натижалари ўз аксини топади. Улар Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг буюртмаси асосида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилиши топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.