Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

14.01.2019

Читать на русском языке

 

Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Бу Президентнинг 11.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек, инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди. 

 

Шу билан бирга қуйидаги тартиб ўрнатилди:

  • барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шу жумладан, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини якуний босқичда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишиш Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритишдан олдин амалга оширилади;
  • Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, кичик саноат зоналари дирекциялари Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда маълумот тақдим этиб борадилар;
  • инвестиция сиёсати стратегияси ижроси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини тайёрлаш ва ижросини таъминлаш орқали амалга оширилади;
  • Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга;
  • кичик саноат зоналари ҳудудида қиймати 7 млн АҚШ доллари эквиваленти ҳисобидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар қарорлари Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилиши лозим.

 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибида Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилади.

 

2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциянинг якуний варианти ишлаб чиқилади. Унда ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш концепциялари ҳамда экспертлар жамоатчилиги орасидаги муҳокамаларнинг натижалари ва инвестиция сиёсати стратегияси ҳисобга олинади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_