Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при переводе долга по импортному контракту Облагается ли налогом на прибыль спонсорская помощь на развитие спорта Как открыть личный инвестиционный счет в Узбекистане Как продавать маркированные товары через интернет-магазин Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro Как возместить «отрицательный» НДС – Buxgalter Pro

Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

17.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2023 йилдаги “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида”ги 286-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган ҳоллардан ташқари иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланган.

 

Ҳужжат билан   иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби ўрнатилди. Ушбу шаклда иш ҳақини тўлаш қуйидаги ҳолларда мумкин бўлади:

  • ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
  • ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.

 

Иш ҳақини ушбу шаклда тўлашга ходимнинг розилиги билан йўлга қўйилади ва бу ҳақда меҳнат шартномасида кўрсатилади, шу билан бирга натура шаклидаги тўлов миқдори ойлик иш ҳақининг 30%дан ошмаслиги керак.

 

Ходимнинг иш ҳақидан 50% гача миқдорда ушлаб қолинса — ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10%дан ортиқ бўлиши мумкин эмас, 50%дан ортиқ миқдорда ушлаб қолинса — ходимга иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.

 

Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади:

  • ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш;
  • қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш;
  • алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
  • уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.