Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Иш ўринларини ташкил этиш учун – субсидиялар

25.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 5.03.2019 йилдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ПҚ–4227-сон қарори қабул қилинди.

 

2019 йилда 370 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади, 182 мингдан ортиқ фуқаролар мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлади.

 

Давлат буюртмаси доирасида 64 мингдан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари ташкил этилади, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун эса 46 мингдан ортиқ иш ўринлари банд қилинади.

 

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 9 867,5 млн сўм миқдорида субсидиялар ва грантлар, 195 000 млн сўмлик микрокредитлар ажратиш параметрлари тасдиқланди.

 

Қарорга мувофиқ, қуйидагиларга субсидиялар ажратилади:

  • иш берувчиларга – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун, ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда 4 ЭКИҲ (810 минг сўм – материал эълон қилинган санада) миқдорида;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – бизнесни йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, 10 ЭКИҲ (2,27 млн сўм) миқдорида;
  • ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда 2 ЭКИҲ (405 минг сўм) миқдорида;
  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун – 3 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (608 мингдан 2 млн сўмгача) миқдорда.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўзини ўзи банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини киритиш, бунда уларнинг эгаларига рағбатлантирувчи имтиёзларни жорий этиш тартиби юзасидан таклиф киритиш вазифаси топширилди, унда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

  • ўзини ўзи банд қилган фуқаролар томонидан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси учун тўлов амалга оширилган даврни меҳнат стажига киритиш;
  • пенсия олиш ҳуқуқи юзага келгандан сўнг, вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси орқали ўзини ўзи банд қилган фуқароларга пенсия тайинлаш тартибини жорий этиш;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредит ажратиш;
  • вазирлик тизимидаги касб-ҳунар коллежлари, «Ишга марҳамат» маркази ва касбга ўқитиш марказларида тадбиркорлик ва касбга ўқитиш курсларида бепул ўқитиш. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах