Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажми автоматик тарзда ҳисобга олинади

21.11.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирларни тасдиқлади (18.11.2019 йилдаги 914-сон ВМҚ).

 

Биринчидан, 2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб:

  • Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларининг айрим туманларида 14 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ислоҳ қилинади;
  • Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 18 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг экин майдонлари кенгайтирилади.

 

Тўлиқ рўйхатлар ҳужжатга иловада келтирилган. Барча ишлаб чиқарувчиларга суғориладиган ер участкалари ажратилади.

 

Иккинчидан, юқорида кўрсатилган ишлаб чиқарувчиларнинг баъзиларига пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари тасдиқланган рўйхатга биноан сотилади. Тўлов баҳолаш киймати бўйича 5 йил муддатда бўлиб тўлаш билан амалга оширилади. Икки ой муддатда сотиладиган корхоналарнинг солиқ қарздорлиги хатловдан ўтказилади ва у олди-сотди шартномаси ҳамда тўлов жадвалига асосан сўндирилади.

 

Учинчидан, келгуси йилда пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тўқимачиларга Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан  кредитлар ажратилади. Кузги агротехника тадбирлари Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади.

 

Тўртинчидан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан назарда тутилган шартлар ва кафолатлар татбиқ этилади:

  • 2018 йил 25 январдаги 53-сон (2, 4-8, 10 ва 13-бандлари);
  • 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон (4, 9 ва 11-бандлари);
  • 2019 йил 18 мартдаги 230-сон (2 ва З-бандлари).

 

Бешинчидан, икки ой муддатда барча пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажмларини мажбурий тартибда ҳисобга олиш ва мониторингини юритишнинг ягона автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.  Тизим синов тариқасида барча ташкилотчиларга 2020 йил ҳосили хом ашёсини қайта ишлаш давридан бошлаб жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах