Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Ишлаб чиқариш ва импорт номенклатураси тўғрисида портал яратилади

04.03.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди (ВМнинг 1.03.2019 йилдаги 183-сон қарорига қаранг).

 

Белгиланишича, марказ қуйидагилар билан шуғулланади:

  • республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;
  • ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
  • товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда тегишли таклифлар тайёрлаш;
  • тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

 

Тугатилаётган Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика марказининг асосий воситалари, мулки ва бошқа активлари, архив ҳамда бошқа ҳужжатлари Марказга берилади.

 

Бюджетдан ташқари Марказни ахборот билан таъминлаш ва моддий рағбатлантиришни ташкил этиш жамғармаси ташкил этилмоқда. Вазирлик ва хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида товарлар ва хизматлар бозорини тадқиқ этиш борасида бажарилган ишлар учун олинган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар уни шакллантириш манбалари этиб белгиланди.

 

Марказ қуйидаги манзилда жойлаштирилади: Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45 а.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.