Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

"Ишончли ҳамкор" ААТ яратилади

20.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19.08.2021 йилдаги “Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 529-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, ДХШ асосида Интернетда реал вақт режимида ишловчи "Ишончли ҳамкор" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Ишончли ҳамкор" ААТ) ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

"Ишончли ҳамкор" ААТ орқали солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодлари, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - учинчи шахсларга) тақдим этилади.

 

"Ишончли ҳамкор" ААТни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қуйидагиларни ҳисобга олиш режалаштирилмоқда:

  • молиявий ҳисоботларида акс эттирилган маълумотлар асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва тақдим этиш ҳамда банк ҳисобварағи ҳолати (очиқ/ёпиқ) бўйича маълумотларни тақдим этиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилган) таҳлилий кўрсаткичларни ва солиқ юкини ҳисоблаш ва тақдим этиш;
  • солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳолати ва ҳисоб маълумотларини таҳлил қилиш асосида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш (скоринг) тизимини жорий қилиш;
  • солиқ тўловчиларнинг розилиги билан улар тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга, шу жумладан, тижорат банкларига тақдим этишнинг техник имкониятини яратиш;
  • маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмлари, шу жумладан, импорт қилинадиган товарлар бўйича асосий ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар, истеъмолнинг географик харитаси, шунингдек, бозор конъюнктураси ва хизматларнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни шакллантириш ва бошқалар.

 

Белгиланишича, ДСҚ  лойиҳани амалга оширишда давлат шериги ҳисобланади ва лойиҳани амалга ошириш мақсадида хусусий шерикни тўғридан-тўғри музокаралар асосида танлаб олади.

 

"Ишончли ҳамкор" ААТ "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилади. Хусусий шерик "Ишончли ҳамкор" ААТнинг оператори ҳисобланади. 2022 йил 1 мартга қадар тизимни ишлаб чиқиш ва унинг фаолиятини юритиш операторнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, мазкур санага қадар у ДСҚнинг серверларига жойлаштирилиши керак.

 

"Ишончли ҳамкор" ААТга кириш  солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

 

2021 йил 1 октябрга қадар ДСҚнинг расмий сайтида солиқ тўловчига ўз контрагентлари тўғрисида СКнинг 29-моддага мувофиқ солиқ сирини ташкил этмайдиган ва солиқ тўловчининг розилигисиз тақдим этиладиган маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи ахборот платформасини яратиш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум