Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қандай ўқитилади

12.04.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 5.04.2021 йилдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 183-сон қарор қабул қилинди.

 

Президентнинг 11.08.2020 йилдаги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат муассасаси шаклидаги мономарказлар ташкил этилади.

 

10 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган мономарказларга раҳбарлик қилади ва методик жиҳатдан таъминлайди. У аҳолига кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

 

Ушбу мақсадларда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази тузилмасида 10 штат бирлигидан иборат бўлган мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низом;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисидаги низом;
  • Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2021 йил августга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларни «онлайн» режимда ўтказиш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах