Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Иссиқлик таъминоти тизими модернизация қилинади

24.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги “Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида”ги 594-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4543-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини ДХШ шартлари асосида бошқарувга бериш юзасидан маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича битим тузилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш бўйича берилган эълон натижасига кўра "Veolia Central & Eastern Europe" Франция компаниясининг лойиҳаси энг самарали деб эътироф этилган. Компания лойиҳага 20 млн евро миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади.

 

Дастлабки икки йилда компания Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманларидаги "Водник" ва "Саноат энерго" марказлашган қозонхоналари орқали 118 та кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий объектнинг иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилишни амала оширади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш" лойиҳасининг дастлабки йиғма кўрсаткичлари;
  • Тошкент шаҳар аҳолисига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиянинг прогноз миқдорлари.

 

Шу билан бир қаторда истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобварағини жорий этган ҳолда Тошкент шаҳри бўйича Коммунал хизматларни бошқариш маркази ва коммунал корхоналарнинг биллинг тизимлари билан интеграциялаштирилган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини яратиш, кейинчалик ушбу тизимни республика бўйича оммалаштириш юзасидан чоралар кўрилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.