Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Истеъмол спиртининг сифати – назоратда

25.02.2020

Читать на русском языке

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган лабораториялар фаолиятини тартибга солувчи Низом Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилган (кейинги ўринларда – Инспекция), унинг ҳузурида этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лаборатория ташкил этилади. Улар истеъмол этил спирти ишлаб чикарувчи корхоналарда фаолият кўрсатиши ва уларнинг иши учун зарур техник шарт-шароитлар яратиши керак.

 

Уч ой муддатда “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ ҳудудида шундай лаборатория ташкил этилади.

 

Лаборатория фаолият кўрсатишининг умумий тартиби қуйидагича. Тузилмага мудир ва технолог киради, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, шунингдек ходимларнинг умумий сони Инспекция томонидан белгиланади. Лабораторияларни ташкил этиш, сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Инспекциянинг оператив бошқарувига ўтган кундан бошлаб Инспекциянинг ҳисобига қопланади.

 

Лабораториялар корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ва таҳлилдан ўтказади. Бунинг учун корхонага келиб тушган барча хом ашё ва ёрдамчи материаллар, шунингдек ишлаб чиқарилган этил спиртидан намуналар танланади (ҳар куни). Намуналарни танлаш тасдиқланган шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.

 

Синов натижалари бўйича баённома тузилади. Агар унда намуналарнинг стандарт талабларга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса бўлса - тайёр маҳсулотлар омборга юборилади. Акс ҳолда – ишлаб чиқарилган спиртнинг туркуми лаборатория ходимлари  ва корхона вакиллари томонидан қайта синовдан ўтказилади. Мувофиқлик баённомаси олинмаган маҳсулотларни омборга юбориш тақиқланади.  

 

Қайта таҳлил натижалари салбийлигича қолса – маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади, бу ҳақда лаборатория мудири Инспекция бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади. Қайтарилган туркум қайта тозалашдан ўтади ва синов жараёни қайтадан бошланади. Шундан кейин ҳам намуналар техник меъёрларга мувофик эмас деб топилса - корхонага Инспекция томонидан белгиланган тартибда чора кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.