Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

17.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2025 йилдаги 364-сон қарори билан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Президентнинг 01.04.2024 йилдаги ПФ-55-сон Фармонига мувофиқ 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар базасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги махсус мактабнинг филиалларини яратиш назарда тутилган. Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқи берилган.

 

Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб АТ соҳасида таянч мактаб ҳисобланади. Таянч мактаб директори ва филиал ижрочи директори Агентлик директори томонидан тайинланади.

 

Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар икки босқичли (саралаш ва суҳбат) танлов асосида, педагог кадрлар эса уч босқичли (саралаш, тест синови ва суҳбат) танлов асосида ишга қабул қилинади.

 

Таянч мактаб ва филиалларга қабул параметрлари бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Бунда филиалларга ўқувчилар саралаб олиш таянч мактаб учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Бундан ташқари филиалларда ўқувчилар учун белгиланган тартибда аутсорсинг асосида бепул тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.

 

Филиалларнинг қурилиш ишлари таянч мактабнинг шароитидан кам бўлмаган ягона ёндашув асосида 2025 йилда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова