Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ИТБ ва ОПЕК қишлоқ жойларни ривожлантиришни молиялаштиради

21.09.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 18 сентябрь куни “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Лойиҳа қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этишга йўналтирилган.

 

Ҳужжат билан “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) молиялаштириш учун:

  • Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Директорлар Кенгашининг $200 млн миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарори;
  • ОПЕК Директорлар Кенгашининг ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан $75 млн миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарори маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинади.

 

Қарзлар беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга берилади.

 

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатади.

 

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг улуши $59,95 млн миқдоридаги маблағлардан иборат.

 

Лойиҳа Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та маҳаллаларда амалга оширилади. Уни амалга ошириш даври - 5 йил (2021-2025 йиллар).

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ ва ОПЕК кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Лойиҳа доирасида ИТБ ва ОПЕК кредитларининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали;
  • Лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

  • ҳосил бўладиган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва ҚҚС суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистоннинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 21.09.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.