Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:План главбуха на июль 2022 года Как исправить ошибку в чеке ККТ с учетом новых норм Какие расходы работодателя не являются доходами работников Как писать объяснительную при выездной проверке

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш қандай режалаштирилмоқда

19.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги 259-сон қарори билан 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Президентнинг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ "Юксак ҳуқуқий маданият - мамлакат тараққиёти кафолати" деган концептуал ғоя асосида тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишни назарда тутувчи Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

 

Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. У "шахс - оила - маҳалла - таълим муассасаси - ташкилот - жамият" принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

 

2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қуйидагиларни назарда тутади:

  • оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

- нотинчлик ва зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатлари ҳақида маълумот етказиш ва уларнинг олдини олиш;

- олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ўқув курсларини ташкил этиш;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишлари ва бошқалар;

  • давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

- “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”, “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ва “Конституциявий ҳуқуқ ойлиги”ни ўтказиш;

- ҳуқуқий саводхонликка оид минимал талаблар бўйича ўқитиш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини баҳолаш ва бошқалар;

  • аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:

- “бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” лойиҳаси;

- ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия акциялари;

- мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ҳуқуқий тарғибот ва бошқалар;

  • жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, шунингдек, ОАВнинг ролини кучайтириш:

- видеороликлар тасвирга олиш ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш;

- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи порталларни ҳуқуқий мавзудаги материаллар билан бойитиш;

- “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали қамровини кенгайтириш ва бошқалар;

  • юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш (юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш” мавзусини киритиш; юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш).

                       

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.