Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ

Жамоат транспортида брутто-шартнома тизими тартиби белгиланмоқда

24.03.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2023 йилдаги “Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги брутто-шартнома тизими жорий этилмоқда.

 

Маълумот учун: брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.

 

Йўналишларни ташувчиларга бириктириш тендер асосида амалга оширилади.

 

Ваколатли орган тендер ўтказилишидан камида 60 календарь кун олдин тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади, йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайдива оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. 

 

Ваколатли орган ва автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори (АТТО) 10 кун муддатда тендер ғолиби автобусларини автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига уланиши ҳамда валидаторлар ўрнатилишини бепул таъминлайди. 

 

Ташувчи томонидан оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиниши, белгиланган ҳаракат интервали ва мунтазамлиги таъминланиши, шунингдек, ҳайдовчи ва автобус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-22
  • USD:12690.00 (+0.00) сум
  • EUR:13526.27 (+0.00) сум
  • RUB:135.95 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах