Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилди

24.07.2018

Читать на русском языке


20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонун эълон қилинди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетаси сайтида жойлаштирилган.

 

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари камайди. Жадвалга қаранг:

 

Жиноят тоифаси

Эски муддат

Янги муддат

 

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар

 

3 йил

2 йил

 

Унча оғир бўлмаган жиноятлар

 

5 йил

4 йил

 

Оғир жиноятлар

 

10 йил

8 йил

 

Ўта оғир жиноятлар

 

15 йил

14 йил

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур муддатлар жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга кирган кунгача ҳисобланади. Улар ўтган бўлса, шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади, яъни нафақат жазо олмайди, балки судланган деб ҳисобланмайди.  

 

Масалан, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш кўп миқдорда содир этилган бўлса (ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми). Мазкур жиноят қасддан содир этилган ҳисобланади ва унинг учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. ЖКнинг 15-моддасига мувофиқ, ушбу жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига киради.   

 

Агар бўйин товлаган кундан бошлаб 2 йилдан кўп вақт ўтиб кетган бўлса, ЖКнинг 64-моддаси, ЖПКнинг 84, 381-11-моддаларига мувофиқ Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти суриштирувчиси жиноят ишини қўзғатишни рад этиши, қўзғатилган жиноят ишини эса тўхтатиши шарт.

 

Бу – муҳим! Бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса (ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми) унча оғир бўлмаган жиноят ҳисобланади ва муддати 4 йилгача оширилади.

 

Шу билан бирга, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилни ташкил этади (Солиқ кодексининг 38-моддаси), яъни жиноий жавобгарликка тортмасдан ҳам зарарни қоплашга тўғри келади.     

 

Бироқ даъво муддатларини қўллаш учун 2 та шарт мавжуд бўлиши лозим:

  • шахс тергов ва суддан яширинмаслиги – агар жиноят фош этилган, шахс эса жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ қочиб кетган бўлса, даъво муддатларининг ўтиши тўхтатилади (яъни шахсни қидириш даври даъво муддатига киритилмайди);
  • оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс даъво муддати ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этмаслиги керак. Бундай ҳолларда даъво муддатини ҳисоблаш янги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади (қолган ҳолларда – муддат ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади).

 

Бундан ташқари, илгари жиноят содир этилган кундан бошлаб 25 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган эди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар учун мазкур муддат 10 йилгача қисқартирилди (қолганлари учун аввалгидек – 25 йил).

 

Бироқ даъво муддати қўлланмайдиган ва жиноят содир этилган пайтдан бошлаб қанча вақт ўтган бўлмасин, шахс ҳар қандай ҳолатда жавобгарликка тортилиши шарт бўлган жиноятлар мавжуд. Илгари уларга тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар кирар эди. Улар ЖКнинг Махсус қисми VIII бобида келтирилган (11 та модда). Энди рўйхат кенгайтирилди. Унга қуйидагилар қўшилди: 

  • давлатга хоинлик қилиш (ЖКнинг 157-моддаси);
  • Президентнинг ҳаётига тажовуз қилиш (ЖКнинг 158-моддаси 1-қисми);
  • оғирлаштирувчи ҳолларда конституциявий тузумга тажовуз қилиш, ш.ж. ҳокимиятни босиб олиш ёки конституциявий тузумни ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш (ЖКнинг 159-моддаси 3 ва 4-қисмлари);
  • жосуслик (ЖКнинг 160-моддаси);
  • қўпорувчилик (ЖКнинг 161-моддаси);
  • диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш (ЖКнинг 244-2-моддаси).

 

Худди шу моддалар жазони ижро этишдан озод қилишга нисбатан муддатлар ўтиши қўлланмайдиган жиноятлар рўйхатига киритилган. Яъни шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган, бироқ у ижро этилмаган ҳоллар.

 

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, қатъий нормалар киритилиши билан бир қаторда ушбу моддаларнинг аксариятида амалда пушаймон бўлганда жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган. Масалан, давлатга хоинлик тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган, жиноятни очишга фаол ёрдам берган, бунинг натижасида мамлакат учун оғир оқибатлар юзага келишининг олди олинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароси жазодан озод этилади.

 

Ҳужжат Халқ сўзи газетасида 21.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар ҳам шу санадан бошлаб кучга кирган.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах