Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади

07.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 2.04.2021 йилдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарор имзоланди.

 

Қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги низом;
  • ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисидаги низом;
  • Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси.

 

Белгиланадиган тартибга мувофиқ:

  • туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспектори билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўради;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар ярим йилда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспекторининг ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш аҳволи бўйича ҳисоботини эшитади ва зарур чораларни белгилайди.

 

Қуйидагилар:

  • профилактика инспекторлари томонидан ҳар бир оила ва хонадондаги муҳитни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишига таъсир этувчи ижтимоий, инфратузилма ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича «Хавфсиз хонадон» ва «Хавфсиз ҳовли» тизими йўлга қўйилади;
  • профилактика инспекторларининг суд мажлисларида «масофавий» тарзда қатнашиш амалиёти жорий этилади;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш ушбу ҳудудлардаги ички ишлар ва бошқа ваколатли органларнинг мавжуд куч ва воситаларини ягона «пойтахт минтақаси» тамойили асосида сафарбар қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширилади;
  • Тошкент шаҳридаги патруль-пост хизмати батальонлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бевосита бўйсунувидан чиқарилиб, тўғридан-тўғри туман ички ишлар органлари таркибига ўтказилади ва уларнинг кунлик хизмати маҳаллалар кесимида йўлга қўйилади;
  • жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда пойтахтдаги барча ички ишлар органлари фаолиятини, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмалари куч ва воситаларининг ягона тезкор бошқаруви Тошкент шаҳар ИИББ зиммасига, умумий бошқаруви ички ишлар вазири зиммасига юклатилади;
  • 1.07.2021 йилдан бошлаб шахсларни профилактик ҳисобга олишнинг электрон тизими жорий этилади.

 

1.09.2021 йилга қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

1) ягона «пойтахт минтақаси» тамойили асосида ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг ҳамраислигида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш.

2) Тошкент шаҳар ИИББ ҳузурида Ягона тезкор бошқарув маркази ташкил этилади, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • пойтахт ҳудудида криминоген ва ижтимоий вазиятни узлуксиз мониторинг қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ФВВ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли куч ва воситаларини бошқариш;
  • жиноят, ҳодисалар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга тезкорлик билан муносабат билдириш, жамоат тартибини оммавий бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганда ваколатли идораларнинг ҳаракатларини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириш.

 

Туман ва шаҳар ички ишлар органлари таркибида 2 000 та штат бирликларидан иборат вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари жорий этилади. Уларнинг бевосита хизмат ўташ жойи этиб умумий ўрта таълим муассасалари белгиланади.

 

Инспектор-психологлар зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади: 

  • ҳар бир ўқувчи кесимида умумий ўрта таълим муассасаларида психологик муҳитни яхшилаш;
  • вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш;
  • муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.03.2021 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.04.2021 йилдан кучга кирди.
 

Наргиза Воҳидова.



Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум