Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди

20.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги “Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 573-сонли қарори қабул қилинди.

 

Регламент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларга нисбатан татбиқ этилади. У қуйидагиларни белгилайди:

  • жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларида рўйхатга олиш давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПга мурожаат қилиш тартиби;
  • давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари;
  • жисмоний шахсни доимий ёки вақтинча рўйхатга олишда композит шаклда ҳисобга олиш тартиби.

 

Жисмоний шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали ҳисобга қўйилади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди. 

 

Регламент қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишни тартибга солади:

  • туғилган болани онасининг доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган манзилига — туғилганликни қайд этиш билан бир вақтда;
  • жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча рўйхатда турган манзили ўзгарганида тиббий муассасаларига мурожаат қилиш;
  • тиббий муассасаларига бевосита ёки ЯИДХПга бевосита мурожаат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 14.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

 Саодат Усманова