Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Жисмоний шахсларнинг меъёрдан ортиқча товарлари вақтинча сақлашга жойлаштирилади

05.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2021 йилдаги «Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларга нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 102-сон қарори қабул қилинди.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган товарлари ҳисобини электрон юритишга мўлжалланган ахборот тизими фаолият юритишини ташкил этиш;
  • товарларни ва уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва қайтариш тартиби;
  • вақтинча сақлаш ва қайтариш учун қабул қилинган товарларни расмийлаштириш;
  • товарларни вақтинча сақлаганлик учун божхона йиғимини ундириш;
  • вақтинча сақлаш учун қабул қилинган ҳамда белгиланган муддатларда ва тартибда талаб қилиб олинмаган товарлар билан иш юритиш тартиби.

 

Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • ҳуқуқбузарлик ашёларига, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни текшириш ҳамда маъмурий ишларни юритиш жараёнида ваколатли органларнинг тегишли қарорларига асосан олиб қўйилган ёки хатланган товарлар ва уларга тегишли ҳужжатларга;
  • тақдим этилган товар ҳужжатларида ва (ёки) товар ёрлиқларида яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати тегишлилигига кўра ушбу Низомда белгиланган вақтинча сақлаш муддатларини инобатга олганда 10 календарь кунидан кам муддат қолган товарларга;
  • тирик ҳайвонлар, биологик чиқиндилар, карантин остида деб эътироф этилган маҳсулотларга;
  • Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товарларга;
  • транзит тарзда ҳаракатланаётган шахсларнинг товарларига.

 

Товарларни ва тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон шакллантириладиган далолатномани расмийлаштириш, шунингдек Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича электрон китобга далолатнома маълумотлари асосида автоматик қайд этиш йўли билан амалга оширилади.

 

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар чегара божхона постларида ҳамда халқаро темир йўл ўтказиш пунктларида ва аэропортда шундай товарларни сақлаш учун жиҳозланган вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилади. Улар 30 календарь кун мобайнида, тез бузиладиган товарлар эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида сақланади.

 

Товарларни сақлаш учун қуйидаги тартибда божхона йиғими ундирилади:

  • дастлабки 5 кунда – БҲМнинг 5%и (12 250 сўм), кейинги 10 кунда – БҲМнинг 7%и (17 150 сўм), қолган кунларда – БҲМнинг 10%и (24 500 сўм);
  • тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаш учун – БҲМнинг 15%и миқдорида (36 750 сўм).

Йиғим товарнинг ҳар 100 кг оғирлиғига (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга киради.
                                                                                                           

Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах