Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи оширилмоқда

07.03.2024

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг 21.02.2024 йилдаги 3205-3-сонли “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Кредит (микроқарз) шартномасига асосан уни сўндириш муддати 36 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит (микроқарз) бўйича барча тўловлар 36 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан ипотека кредитлари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан ажратилган таълим кредитлари мустасно.

 

Ипотека кредити шартномасига асосан уни сўндириш муддати 180 ойдан ошган тақдирда, қарз юки бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобида кредит бўйича барча тўловлар 180 ойга тенг миқдорда (аннуитет усулида) тақсимланади, бундан давлат дастурлари доирасида ажратилган ипотека кредитлари мустасно.

 

2024 йил 1 июлга қадар қарз берувчи томонидан микроқарзлар ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50%дан ошмаслиги керак.

 

2024 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар ушбу кўрсаткич  60%дан, 2025 йил 1 январдан бошлаб — 50%дан ошмаслиги керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2024 йилдан кучга киради.



   Собир Нурбердиев