Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича сиртқи бўлимларга квоталар кўпайтирилади

18.02.2019

Читать на русском языке

2019–2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди (ВМнинг 13.02.2019 йилдаги 118-сон қарорига қаранг).

 

Қуйидагилар устувор йўналишлар ва вазифалар этиб белгиланди: 

  • аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш;
  • илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни такомиллаштириш;
  • янгича фикрлайдиган тренер кадрларни ҳамда инновацион тафаккурли маъмурий кадрларни танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш;
  • спорт тиббиётини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • селекция йўли билан иқтидорли спортчиларни танлаш, селекционер тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;
  • жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида ахборотлаштиришнинг юқори даражасини таъминлаш ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш;
  • энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни фаол жорий этиш асосида давлат спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • жисмоний тарбия ва оммавий спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

Кадрлар салоҳиятини оширишга катта эътибор берилади. Спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни жалб этиб, янгича фикрлайдиган тренерлар ва маъмурий кадрларни тайёрлаш учун энг янги спорт технологияларидан фойдаланиб, спорт ихтисослигидаги хорижий олий таълим муассасалари ва спортчиларни тайёрлаш марказларининг филиалларини ташкил этиш мўлжалланган. Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини кўпайтириш режалаштирилган. Мутахассислар малакасини ошириш диққат марказида бўлади. Хусусан, мутахассисларнинг Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттириши ташкил этилади.   

 

 

 «Спорт – турмуш тарзи» хэштеги остида жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммавийлаштириш кампаниясини ижтимоий тармоқларда илгари суриш режалаштирилмоқда. SPORT.UZ ахборот портали ишга туширилади. Долзарб йўналишларда – жамоатчилик фикри мониторинги, ижтимоий сўровлар ўтказишда (соҳа вазирлиги билан алоқа линиясини очиш, воқеалар календари, машқлар органайзери, аҳоли фаоллиги мониторинги) iSPORT.UZ мобил тармоқлари учун спорт иловалари ишлаб чиқилади.

 

Жисмоний тарбия ва спортнинг миллий интеграциялаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш кўзланмоқда. У қуйидаги ахборот тизимлари орқали спорт натижалари мониторинги ва ютуқларни баҳолаш тизимларини ўз ичига олади:

  • «Skm-sportsmen» – спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича;
  • «SKM-trener» – тренерларнинг маълумотлар базасини таъминлаш бўйича;
  • «Skm-sportinshoot» – республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича.

 

Концепцияни амалга ошириш: 

  • аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга;
  • аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт машғулотлари билан қамраб олиш тизимини бошқаришнинг инновацион усуллари жорий этилишини тезлаштиришга;
  • замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган инновацион қурилиш технологияларини жорий этиш, янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда спорт объектлари ва инфратузилмасини жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлаш асосида умумтаълим ва спорт муассасаларининг бинолари ва спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни кенгайтиришга;
  • спортнинг оммавий турларини, шунингдек, бошқа қўшимча омиллар ва йўналишларни (тиббий, психологик ва шу кабилар) ривожлантиришга;
  • аҳолининг барча қатламлари учун кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларининг сифати, долзарблиги ва хилма-хиллигини, манзиллилигини оширишга кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.