Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

Жиззах вилоятида гольф мажмуаси очилади

29.08.2019

Читать на русском языке

 

У ерда гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирлари ўтказилади. Бунинг учун бизнес-класс коттежлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш-соғломлаштириш объектлари қурилади (ВМнинг 27.08.2019 йилдаги 721-сон қарорига қаранг).

 

Лойиҳа учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудида 200 гектар ер ажратилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилиши, шу жумладан, экилган қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарар билан боғлиқ харажатлар «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланади.  Улар лойиҳа қийматига қўшилади ва кейинчалик хорижий инвесторлар-иштирокчилар томонидан Жамғармага  қоплаб берилади.

 

Гольф мажмуаси жойлашувининг бирламчи дизайни «SongHo Golf Design»  Жанубий Корея компанияси томонидан тақдим этилган, у лойиҳанинг бош режаси, техник-иқтисодий асоси ва бошқа лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқади.

 

Ташкил этилган «Mirasmanda Golf Resort» МЧЖ лойиҳани амалга ошириш билан шуғулланади.  Унинг дастлабки устав фондини «Рақамли ишонч» жамғармасининг улуши ташкил этади, кейинчалик улушнинг бир қисмини хорижий инвесторларга сотадилар. Ушбу компания,  лойиҳа ташкилоти, бош пудратчи ва субпудратчига 2022 йил 1 январга қадар солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.