Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Производственный календарь Узбекистана: рабочие и праздничные дни в 2025 году Уточненная налоговая отчетность: как привести практику в соответствие с законом Как получить сертификат экологической маркировки «Yashil belgi» Как документально оформить представительские расходы Как выплачивать заработную плату работнику-иностранцу

Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади

30.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 28 август куни “Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё каби бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
  • фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • илм-фан ва таълимнинг сифатини ошириш, уларнинг узвийлигини таъминлаш, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

 

Филиал университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, кадрлар тайёрлашни кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб боради, таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

 

Битирувчиларга бериладиган Университетнинг дипломи Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • талабалар умумий сонининг 30%идан ошмаган ҳолда давлат гранти асосида талабаларни ўқитиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
  • талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган маблағлар;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

2024 йил 1 январга қадар филиал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона божидан озод этилади.