Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Жорий йил октябрдан бошлаб банклар учун мижозлар билан ишлаш қоидалари жорий этилади

10.07.2018

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқарувининг қарори (2.07.2018 йилда 3030-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Ҳужжат банклар мижозларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида қабул қилинган. Жорий йил 4 октябрдан кучга кирадиган ҳужжатнинг энг қизиқарли қоидаларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

Биринчидан, банк ходимларининг мижозлар билан ўзаро муносабатлари ва уларнинг мурожаатларига муносабат билдириш қоидалари белгиланди. Масалан, мижоз оғзаки савол билан мурожаат қилганда жавоб кутиш муддати 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Банк ходимлари фамилияси, исми ва лавозими қайд этилган визуал идентификация воситалари билан таъминланган бўлишлари шарт.

 

Иккинчидан, мижозлар билан тузиладиган хизматлар кўрсатиш шартномалари техник жиҳатдан расмийлаштирилишига доир талаблар белгиланган. Шартнома матни тушуниш учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши, компьютер воситасида босиб чиқаришда «Times New Roman» 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Microsoft Word матн редакторидан фойдаланилиши лозим. Мижоз танловига кўра шартнома матни давлат ёки рус тилида бўлиши мумкин.     

 

Учинчидан, мижознинг талабига кўра, банк қуйидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини бепул (битта хизмат бўйича бир марта) беришга мажбур:

  • хизмат кўрсатиш шартномаси;
  • мижознинг аризаси (хизмат кўрсатиш учун бундай аризани расмийлаштириш шарт бўлганда);
  • кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ордер, тўлов топшириқномаси, электрон тўлов воситасига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома);
  • кредит шартномаси бўйича мижоз томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).

 

Кўрсатилган ҳужжатлар уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этилиши ҳам мумкин. 

 

Бундан ташқари, мижозлар электрон шахсий кабинетида кўрсатиладиган хизматлар бўйича барча ахборотдан фойдаланиш имконияти билан таъминланган бўлиши лозим.

 

Тўртинчидан, мижозларга кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида улар учун очиқ ва содда маълумотлар берилиши кафолатланган. Чунончи, кредит олувчининг оғзаки ёки ёзма сўровига кўра 1 иш куни ичида унга қуйидаги ахборот ёзма шаклда ҳар ойда бепул тақдим этилади: 

 

  • кредитлаш лимити;
  • кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
  • асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
  • муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва ҳ.к.

 

Бешинчидан, кредит шартномаси бўйича қарз юзага келганда банкнинг мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳолда банк кредит олувчига қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, неустойка ва ҳ.к. тўғрисида қисқача ахборотни ўз ичига олган ёзма хабарнома юбориши керак. Хабарномани соат 20:00 дан 8:00 гача қўлга топшириш ва у ҳақда телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайди. 

 

Бундан ташқари, муддати ўтказиб юборилган кредит қарзлари бўйича низони судгача ҳал қилиш шарт. Яъни судга даъво аризасини тақдим этишдан олдин банк мижозга қарзни қайтариш тўғрисида ёзма талабнома йўллаши лозим. У талабномада кўрсатилган муддатдан бошлаб 30 кун ичида тегишли мажбуриятларни бажармаганда, банк судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади. 

 

Олтинчидан, банкларнинг расмий веб-сайти қандай бўлиши кераклиги кўрсатилган. Банкларнинг мижозларга унда мавжуд ахборот билан танишиш учун қўшимча талаблар белгилаши, масалан: рўйхатдан ўтишни, шахсий маълумотларини беришни ва ҳ.к. сўраши тақиқланади. Мижознинг шахсий кабинетидаги ахборот бундан мустасно.    

 

Еттинчидан, веб-сайтда, стендларда танишиш учун, шунингдек оғзаки маслаҳатлар бериш орқали мижозларга очиб берилиши керак бўлган банк хизматлари: омонатлар, кредитлар, хизматлар тарифлари, фоиз ставкалари ҳақидаги ахборот ва ҳ.к. беришга доир минимал талаблар санаб ўтилган.



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2018 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах