Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы

Кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилади

05.04.2024

Читать на русском языке

2.04.2024 йилдаги ЎРҚ-923 сон Қонуни билан камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.

 

Солиқ кодексига тадбиркорлик субъектларига улар яратган янги иш ўринлари сонига қараб тегишли солиқларни муайян муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилишини, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

 

СКнинг 482-моддаси қуйидагилар  билан тўлдирилди:

«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 (бундан тўлов манбаидан олинадиган фойда солиғи мустасно) ва 5 – 9-бандларида кўрсатилган солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу субъектлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

● 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – уч ойгача;

● 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – олти ойгача;

● 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ўн икки ойгача.

 

Бунда солиқлар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мол-мулк гарови, кафиллик ёхуд банк кафолати таъминотисиз, шунингдек молиявий ҳолат таҳлил қилинмаган ҳолда берилади.

 

Шунингдек 483-модда қуйидагилар билан тўлдирилди:

«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

● 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;

● 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;

● 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

 

 Мазкур имтиёзлар улар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этган тақдирда берилади:

● «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ва камида бир йил давомида уларга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўланган ҳолда, уларнинг бандлиги таъминланганда;

● ушбу фуқаролар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда.

 

Мазкур мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилмаган тақдирда, ушбу модданинг қирқ олтинчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши солиқ имтиёзларини қўллашнинг бутун даври учун бекор қилиниб, ушбу солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар тикланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова