Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади

02.08.2021

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 30.07.2021 йилдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатга асосан 2021 йил августда 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
  • ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

 

Пул маблағлари туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали жорий йил 25 августга қадар етказилади.

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда уларга пул маблағларининг манзилли етказилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича шахсан масъул этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум