Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш тартиби соддалаштирилди

23.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи оғир оилаларнинг муаммоларини тизимли равишда тезкор ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни белгилаш зарурати муносабати билан қабул қилинди.

 

Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (28.04.2021 йилдаги 250-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қуйидаги билан тўлдирилмоқда:

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.