Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как поменять систему оплаты труда на предприятии Меняется процедура выдачи чека онлайн-ККТ при расчетах «пластиком». Как подготовиться Что делать, если выходят системные ошибки в Расчете по НДС Как купить и зарегистрировать в налоговых органах онлайн-ККМ или виртуальную кассу Какие 19 услуг можно получить от таможенников через ЕПИГУ

Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўлаш тартиби ўзгарди

13.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 11 август куни “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга асосан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (кейинги ўринларда – болалар нафақаси) жорий этилади. Бунда, уни тайинлашда:

  • инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  • тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
  • унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади;

в) болалар нафақасининг қуйидаги ҳар ойлик миқдори белгиланади:

  • 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
  • 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
  • 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

г) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори белгиланади – 380 000 сўм.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

 

Эльмира Сиразиева.