Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кам учрайдиган касалликларда қандай дорилар ёрдам беради

11.06.2019

Читать на русском языке

 

Кам    учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари янги рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3164, 7.06.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда мажбурий тартибда идоранинг расмий сайтига жойлаштирилади. Орфан дори воситаларини импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилиши мумкин (Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 14, 24-моддалари). Уларни маркировкалаш ва ўрашда эса стикерлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

 

Олдинги версияси билан таққослаганда рўйхатда позицияларнинг умумий миқдори (129) сақлаб қолинган, бироқ таркиби бироз ўзгарган. Хусусан, унда қуйидаги номлар пайдо бўлди:

 

  • Микофенолат натрия ва Базиликсимаб – иккиласи буйрак кўчириб ўтказилгандан кейинги ҳолатни даволаш учун мўлжалланган;

 

  • Окрелизумаб – тарқоқ склероз, болаларда учрайдиган тарқоқ склероз;

 

  • II, VII ва X қон коагуляция омили (рўйхатда сақлаб қолинган VIII ва IX га қўшимча);

 

  • Тоцилизумаб (Актемра) – систем бошланишли ёшлар артрити;

 

  • Глекапревир (100 мг) + Пирббрентасвир (40 мг) – вирусли гепатит;

 

  • Ларонидаза (Альдуразим) – мукополисахаридозани даволаш учун;

 

  • бирламчи иммунтанқислигини даволаш учун препарат (халқаро патентланмаган номи мавжуд эмас).  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.