Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун воситалар рўйхати кенгайтирилди

09.11.2020

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-1, 3.11.2020 й.).

 

Илгариги версия (рўйхат рақами 3258, 03.06.2020 й .) билан солиштирганда рўйхат 138 дан 163 позициягача оширилди.

 

Рўйхатга кам учрайдиган касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар қўшилди. Хусусан, бу турли ўлчам ва зичликдаги юмшоқ силикон боғламлар, боғламларни фиксациялаш учун эластик бинтлар, шунингдек даволаш воситаларидан иборат атравматик боғламлар, салфеткалар ва фиксацияловчи бинтлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.