Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Добровольные взносы на ИНПС: нужно ли платить НДФЛ при досрочном снятии со счета в Халк банке Как изменились правила возмещения НДС и оформления счетов-фактур по ПКМ №393 Обновлены правила торговли: как не нарушить новый лимит наличных расчетов

Камёб ёввойи ҳайвонларни овлаш вақтинча тақиқланади

07.07.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 йилдаги "Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвон турларини ҳимоя  қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 343-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 30.01.2025 йилдаги ПФ-16-сон Фармонга мувофиқ, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" йилида айрим ҳудудларда ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ҳайвонлар бўлган жойларда уларни овлашга чекловлар белгиланган.

 

2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланади.

 

Ушбу чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик хўжаликлари ва ҳовуз фермаларида сақланаётган ва (ёки) кўпайтирилаётган ёввойи ҳайвонларни овлашга, шунингдек илмий ва тиббий мақсадларда овлашга татбиқ этилмайди.

 

Дарё ва сойлардаги ихтиофаунанинг ҳолатини чуқур ўрганиш ва уларда кўпайтириш учун тавсия этилган балиқ турлари рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилган. Республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарёлар ва сойларнинг балиқ фаунаси популяциясини тиклаш ҳар йили уларни умумий миқдорда камида 15 тонна балиқ билан таъминлаш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                     Лола Абдуазимова