Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ремонт в здании: куда отнести расходы? – читать на buxgalter.uzНюансы учета «импортного» НДС – читать на buxgalter.uzГотовимся к ежегодной инвентаризации (пошаговая инструкция) – читать на buxgalter.uzОшибки учета: место ли вещам в эксплуатации на складе? – читать на buxgalter.uzВ правила работы с онлайн-кассами внесены изменения – читать на buxgalter.uz Что меняется в онлайн-ККМ и деятельности ЦОТУ (в продолжение темы) - читать на buxgalter.uz

Карантин: ҳаракатланишга чеклов бузилганда автомобиль ушлаб турилади

29.10.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли тузатишлар МЖТКга киритилди (26.10.2020 йилдаги ЎРҚ-643-сон Қонунга қаранг).

 

Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш (МЖТК 54-м.) ҳолатларини кўриб чиқиш ваколати ички ишлар органларига ўтказилди. Қуйидагилар ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазони қўллашга ҳақлидир:

  • метрополитенни қўриқлаш бўйича ИИБ бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосарлари;
  • темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари;
  • ИИБ таянч пунктларининг профилактика бўйича катта инспекторлари ва инспекторлари;
  • ЙҲХБ (ЙҲХББ) бошлиғи, унинг ўринбосарлари, ЙПХни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, ўта муҳим ишлар бўйича (маъмурий амалиёт бўйича) бош инспектор, инспектор, маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид материалларни кўриб чиқиш бўйича бош инспектор, катта инспектор (инспектор), йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, ДЙҲХХ катта инспектори ва маъмурий амалиёт бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори, мавжуд бўлмаганда – ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари *;
  • ЙҲҚ ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилувчи бригадалар (батальон, дивизия, отряд, мобиль гуруҳ) командирлари ёки командир ўринбосарлари, ЙПХ катта инспектори (инспектори) ва бошқа ходимлар*.

 

Бу – муҳим! Мазкур ҳолатларда ишлар кўриб чиқилиши ва жарималар ундирилиши учун мажбурий шарт тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилиши ҳисобланади.

 

Карантин пайтида ҳайдовчи томонидан транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилган тақдирда, автомобиль ички ишлар органлари ходимлари томонидан МЖТКнинг 54-моддаси 2-қисми бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилгунига қадар ушлаб турилади.    

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 27.10.2020 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.

 


*Ушбу мансабдор шахсларнинг ваколатига МЖТКнинг 123-моддаси – транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа буюмларни ташлаш ҳолатларини кўриб чиқиш ҳам киритилди.