Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

Касаначиларга солиқ имтиёзлари берилади

25.04.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 21.04.2022 йилдаги “Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-214-сон қарори қабул  қилинди.

 

Касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш, шунингдек ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилди.

 

Белгиланишича, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:

  • касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50%га, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
  • касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
  • Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (рўйхатга мувофиқ) касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига  ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Шунингдек, уларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг (50%гача) бир қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

 

Бунда, субсидия тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ўртасида тузиладиган қуйидаги шартларни назарда тутувчи ижтимоий контрактга асосан ажратилади:

  • тадбиркорлик субъекти томонидан касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналар касаначига бепул берилади;
  • туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари билан биргаликда касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини доимий тарзда мониторинг қилади ҳамда фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарга ажратилган субсидияларни қайтариб олади.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5214-сон қарорида белгиланган етакчи тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредит суммасининг 75%и миқдоригача кафиллик бериш бўйича тартиб рўйхатда кўрсатилган маҳаллаларда фаолият юритувчи касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.