Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Касб-ҳунар таълими маркази тугатилади

12.07.2019

Читать на русском языке

 

Олий ва ўрта махсус таълимни бошқариш тизимидаги бу билан боғлиқ ўзгартиришлар Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги Фармони ва қарорида назарда тутилган.

 

Бўшаётган штат бирликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилади, у  тугатилаётган Марказнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан:

 

биринчидан, вазирликнинг идоравий бўйсунувига Марказнинг минтақавий бўлинмалари ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатган муассасалар ўтказилади:

  • Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
  • Метрологик назорат хизмати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ва улар тизимидаги касб-ҳунар таълим муассасалари.

 

иккинчидан, қайта ташкил этишлар рўй берди:

 

Ташкил этилади

Негизида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Метрологик назорат хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази

 

Бундан ташқари, вазирлик марказий аппаратида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими пайдо бўлди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири вазирлик марказий аппарати, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, шунингдек, идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тузилмасига ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Ўзининг ишига у юқори малакали мутахассис ва экспертларни консультант сифатида жалб этиши, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар миқдорларини шартнома асосида мустақил белгилаши мумкин.

 

Олег Заманов.