Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарималар хатловдан ўтказилади ва қайтарилади

20.05.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун жарима санкциялари билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш топширилди (16.05.2020 йилдаги 288-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун ўтгандан кейин етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланади (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармоннинг 2-банди). Бунинг учун 10 БҲМдан 15 БҲМгача жарима солиниши назарда тутилган (МЖТКнинг 175-м. 3-қ.).

 

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган ташкилотларда дебиторлик қарзлари юзага келганда, санкциялар қўлланилмайди (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди 5-хатбошисига қаранг). Шу боисдан Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан бир ой муддатда 2018 йил 31 декабрдан кейин қўлланилган жарималар хатловдан ўтказилади.

 

Хатлов натижаларига кўра:

  • бир ой муддатда ушбу ташкилотлар томонидан кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун тўланган жарима суммалари қайтарилади;
  • 2 ҳафта муддатда хусусий ташкилотларга кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилиш тўғрисида судларга аризалар берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.