Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Минфин разъяснил, что делать с «карантинной» амортизацией – читать на buxgalter.uzЛетние заботы о сотрудниках – с точки зрения НК – читать на buxgalter.uz5 основных ошибок в применении льготы за обучение в вузе – читать на buxgalter.uzКак закрыть II квартал в период «удаленки» без ошибок – читать на buxgalter.uzКомандировочные расходы: вычет или невычет – читать на buxgalter.uzЧто поменялось с переводом налогоплательщиков в ГНУ – читать на buxgalter.uz

Кичик бизнесга каолинни бойитиш ва дастлабки қайта ишлашга рухсат берилди

10.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 785-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

08.12 «Очиқ шағал ва қум конларини ишлаш, тупроқ ва каолин қазиб олиш» синфига қуйидаги кичик синфлар киритилди:

  • 08.12.0 «Очиқ шағал ва қум конларини ишлаш»;
  • 08.12.1 «Тупроқ ва каолин қазиб олиш»[1];
  • 08.12.2 «Каолин ва бошқа каолин тупроқларни тўйинтириш ва шундай бирламчи қайта ишлаш»;
  • 08.12.9 «Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа конларни ишлаш».

 

Аввал 08.12 синфи очиқ шағал ва қум конларини ишлаш ҳамда фақат тупроқ ва каолин қазиб олишни бирлаштирадиган  (08.12.0) кичик синфдан иборат эди. Шу тариқа, мазкур фаолият тури аниқлаштирилди ва  кенгайтирилди.

 

Кўрсатилган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга оширадиган микрофирмалар ходимларининг ўртача йиллик сони 1–20 нафарни,  кичик корхоналарда – 21 нафардан 50 нафаргачани ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 


[1] Каолинюқори ўтга чидамлилиги, паст даражада қайишқоқлиги ва боғлаш қобилияти билан ажралиб турадиган оқ рангли тупроқ.