Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
.

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва $1,2 млрд йўналтирилади.

19.09.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 14.09.2023 йилдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сон Қарор имзоланди.


2023 йил 1 октябрдан бошлаб «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури (кейинги ўринларда – Дастур) амалга оширилади. Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланмоқда. Дастур тузилмаси ва вазифалари қуйида келтирилган.

2023-2026 йилларда Дастурни амалга ошириш учун:

  • давлат маблағлари ҳисобидан – 6 млрд сўм;
  • халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан – $1,2 млрд йўналтирилади.

 

Дастурда ким иштирок этиши мумкин


Қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

  • камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ЯТТлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, 3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.

 

Танлаб олиш схемаси – шу ерда келтирилган.

 

Иштирокчилар учун қандай қўллаб-қувватлаш чоралари кўзда тутилмоқда

 

 Молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида 4 та инструментлар қўзда тутилмоқда:

  • тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 млрд сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 млн сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 млн сўмгача кредитларни гаров талаби 50% гача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
  • қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;
  • 24 ойдан ортиқ, фаолият юритаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларига ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20% гача, бироқ 1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб кириш;
  • инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологияли стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида
    2 млрд сўмгача грант маблағларини ажратиш.

 

Шунингдек, иштирокчиларга:

  • лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;
  • давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;
  • тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш.

 

Инструментлардан фойдаланиш шартлари – шу ерда.

 

Яна қандай чоралар белгиланмоқда?  

 

«Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖга ўзи томонидан кичик бизнес лойиҳаларига киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.

 

2024 йил 1 апрелга қадар «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖнинг устав капитали 1 трлн сўм микдорида шакллантирилади, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғармага 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида 1 трлн сўм миқдорида маблағ ажратилади.

 

2024 йил якунига қадар Бизнесни ривожлантириш банкининг устав капитали 3 трлн сўмга етказилади.


2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.