Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин

12.05.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2017 йилдаги 248-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига электротехника саноатини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилишга қаратилган тузатишлар киритилди.

 

Валюта тушуми камроқ сотилади

 

Энди электротехника саноати корхоналарида мажбурий сотилиши лозим бўлган хорижий валютадаги тушум қуйидаги сарф-харажатлар бўйича валюта харажатлари суммасига камаяди:

  • асосий қарзни ва валюта кредитлари бўйича фоизларни тўлаш;
  • электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар харид қилиш.

 

Тегишли банд билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига қўшимча киритилди.

 

Кўпроқ ходимларни ёллаш

 

Навбатдаги ўзгартиришлар Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига киритилди. Бу гал улар электр техникаси ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчиларига дахл қилади.

 

Таснифлагичдаги олдинги ўзгартиришлар ҳақида бу ерда ёзган эдик.

 

Қуйида келтирилган жадвалда кўрганимиздек, кичик корхоналар учун ходимларнинг ўртача йиллик чекланган сони 270 нафар кишигача оширилди (илгари бу кўрсаткич бир йўналишлар бўйича 50 кишигача, бошқа йўналишлар бўйича 100 нафар кишини ташкил қилган).

 

Кичик синф

Номи

26.11.0

Электрон қисмлар ишлаб чиқариш

26.12.0

Электрон юклаш панеллари ишлаб чиқариш

26.20.0

Компьютерлар ва периферик ускуналар ишлаб чиқариш

26.30.0

Коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш

26.40.0

Маиший электроника асбоблари ишлаб чиқариш

26.51.0

Ўлчаш, назорат, синаш ва навигация учун асбоб- ускуналар ишлаб чиқариш

26.52.0

Соатлар ишлаб чиқариш

26.60.0

Нурлантирувчи, электр медицина ва электр терапия ускуналари ишлаб чиқариш

26.70.0

Оптика асбоблари ва фотография ускуналари ишлаб чиқариш

26.80.0

Ахборот узатишнинг магнит ва оптик воситаларини ишлаб чиқариш

27.11.0

Электр двигателлар, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқариш

27.12.0

Электр тақсимловчи ва бошқарув аппаратуралари ишлаб чиқариш

27.20.0

Батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш

27.31.0

Оптик толали кабель ишлаб чиқариш

27.33.0

Электр асбоблар ишлаб чиқариш

27.40.0

Электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш

27.51.0

Маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш

27.52.0

Маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш

27.90.0

Бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш

28.13.0

Бошқа насос ва компрессорлар ишлаб чиқариш

28.21.0

Плита, печка ва печка горелкалари ишлаб чиқариш

28.23.0

Офис техникаси ва жиҳозлари ишлаб чиқариш (компьютерлар ва периферик ускуналардан ташқари)

28.24.0

Қўл электр асбоблари ишлаб чиқариш

28.25.0

Саноат совитиш ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш

29.31.0

Автотранспорт воситалари учун электр ва электрон бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.