Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Ким ҳарбий кадрларни тайёрлайди

25.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2021 йилдаги 655-сон қарори билан Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш;
  • мутахассис кадрларни тайёрлаш тартиби;
  • таълим муассасалари курсантлари, тингловчилари ҳамда раҳбар ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг молиявий, мулкий ҳамда халқаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солиш.

 

Ҳужжатга асосан, ИИВ академияси ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ҳисобланади.

 

Ушбу таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни тайёрлаш амалга оширилади. Бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, масофавий ва сиртқи таълим шаклларида амалга оширилади.

 

Бунда бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклида ўқиш камида 3 йил давом этади. Бакалавриатда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (масофавий), сиртқи таълим жараёнининг давом этиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун камида 4 йил, олий маълумотга эга ходимлар учун 3 йил этиб белгиланади. Курсантлар биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланади ва уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.

 

Магистратура мутахассисликларида ўқитиш кундузги ёки масофавий таълим шаклида камида 1 йил давомида амалга оширилади. Бундан ташқари, таълим муассасалари бошқарув соҳасига мутахассис кадрларни мақсадли тайёрлаш учун икки босқичли (икки йиллик) магистратурани ташкил этиши мумкин. Бунда битирувчиларга илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш имконияти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.