Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кимё кластерининг вазифалари белгиланди

19.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси “Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 753-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон қарорига мувофиқ Кимё саноати учун инновацион кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини (кейинги ўринларда - илмий кластер) ташкил этиш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

 

Қуйидагилар илмий кластер фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • кимё соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини республика кимё саноати корхоналарига татбиқ этиш, ушбу тармоқни технологик трансформациялаш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳисобига кимё соҳасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификация қилиш ҳамда янги турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илмий тажрибалар ўтказиш;
  • кимё соҳасида илмий йўналишлар ва тегишли ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • мақсадли фан-техника ва инновацион дастурларни амалга ошириш орқали кимё фани ва технологияларини мувофиқлаштиришда фаол иштирок этиш;
  • кимё соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида тегишли илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари ҳамда тармоқ корхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
  • хорижда илмий кадрларнинг касбий малакасини ошириш, шунингдек, илмий кластер фаолиятига чет эллик олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хориждаги соҳага оид ватандошларни жалб қилиш;
  • илмий кластер илмий ва ўқув фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Илмий кластер дирекцияси ташкил этилади.

 

Дирекция:

  • илмий кластер объектларини қуриш бўйича буюртмачи вазифасини амалга оширади;
  • илмий кластер объектлари қурилиши якунлангандан сўнг уларни бошқариш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича белгиланган тартибда хизматлар кўрсатади.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Илмий кластер дирекцияси билан биргаликда 2021 йил якунига қадар илмий кластер ҳудудида қуриладиган объектлар, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари рўйхатини тузиш, шунингдек, 2022 йил 25 декабрга қадар таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.