Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Кимё саноатининг асосий корхоналари маҳсулотлари «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали экспорт қилинади

06.09.2017


Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ-3246-сон “Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида экспорт-импорт операциялари бўйича ягона агент - «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ ташкил этилди (манзили: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38-уй).

 

2017 йил 1 октябрдан эътиборан ушбу компания орқали «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг кимёвий маҳсулотлари экспорт қилинади (бундан ҳақ тўланган контрактлар бўйича мажбуриятларни бажариш мустасно). Шунингдек, бу «Максам-Чирчиқ» АЖ, «Аммофос-Максам» АЖ ва «Электрохимзавод» АЖга Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмлари қисмида ва хорижий акциядорлар билан келишган ҳолда бошқа ҳажмларга дахл қилади.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилиш 2018 йил 1 январдан бошлаб «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали амалга оширилади. Бундан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қимматбаҳо металлар бўйича операциялар истисно қилинади.

 

Бунда «Ўзкимёимпэкс» МЧЖга:

  • маҳсулотларни экспорт қилиш ва маҳсулотларни «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг хориждаги савдо уйлари манзилига воситачилик шартномалари асосида етказиб бериш учун;
  • «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари буюртмалари асосида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хорижда асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилиш учун тўғридан-тўғри контрактлар (шартномалар) тузишга рухсат берилди.

 

Бунда «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг экспорт қилишда воситачилик миқдори контракт (шартнома) қийматининг 2%ини, импортда эса 1%ини ташкил этади.

 

Янги компанияга ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларга хорижий валютага ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни, шу жумладан марказлашмаган етказиб бериш бўйича экспорт қилаётган корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари татбиқ этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Самир Латипов.