Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz

Кимлар дипломини нострификация қилмайди

17.01.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш)нинг янги тартиби жорий этилади. ЎзА сайтида Президентнинг 2019 йил 16 январдаги тегишли қарори эълон қилинди.  

 

Қарор лойиҳасини шарҳда батафсил кўриб чиққан эдик. Ҳужжат тан олиш ва нострификация қилиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш тизимини жорий этиш қисмида ўзгартиришларсиз қабул қилинди. Ушбу тартиб-таомил фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.  

 

Бироқ таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олиш ва нострификация қилиш ҳолатлари рўйхати жиддий ўзгартириш ва қўшимчалар билан қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, қуйидагилар ушбу ҳуқуққа эга бўлдилар:

 

  • Ўзбекистон ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар;
  • тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқаролар;
  • 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар;
  • Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Higher Education) тўлақонли аъзолари – ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар, рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;
  • АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Корея Республикаси, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар, рўйхати Ўзбекистон Ҳукумати томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;
  • хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон вазирлик ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан таълим олган фуқаролар.

 

Башарти бу мамлакатимиз халқаро шартномалари, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бўлса, хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация қилмаслик мумкин.

 

Олег Гаевой.