Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Налоговые последствия ускоренной амортизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Когда НДС можно отнести в зачет Как заполнить расчет по налогам с дивидендов и процентов, выплаченных нерезидентам-физлицам Как скорректировать код ИКПУ в чеке онлайн-ККМ или виртуальной кассы С нового года регистрация бизнеса станет дешевле в 5 раз

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади

13.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомлар тасдиқланди (10.05.2021 йилдаги 294-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 21.04.2021 йилдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш;
  • зоналар ҳудудига жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш;
  • зоналарда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш;
  • тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартиби.

 

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган: 

  • Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
  • Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиби;
  • Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;
  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартиби.

 

Белгиланишича, ёш тадбиркорлик субъекти 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

 

Барча тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарма маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилиши белгиланган.

 

Тегишли вазирлик ва идораларга 20.05.2021 йилгача қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • 1.09.2021 йилгача 77 та ҳамда 1.01.2022 йилгача 142 та зоналар ишга туширилишини назарда тутувчи иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидагилар юклатилди:

  • ҳар йили 25 декабргача – Жамғарманинг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • ҳар йили 20 январгача – Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.