Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Кимлар ломбардни бошқара олмайди

16.06.2020

Читать на русском языке

 

Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (15.06.2020 йилда 1291-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).

 

Хусусан, ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодга қўйиладиган талаблар кенгайтирилди.

 

Энди иқтисодий олий маълумотдан ва банк-молия соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасидан ташқари, бенуқсон ишчанлик обрўсига ҳам эга бўлиш лозим. Тузатишларда назарда тутилган ягона мезон - судланганлик ҳолати бўлмаслиги керак.

 

Иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади. Шундай қилиб, қуйидаги номзод ўта олади, агар:

  • аввал иқтисодиёт соҳасидаги (ЖКнинг 16419211-м.) ёки бошқарув тартибига қарши (ЖКнинг 2052294-м.) жиноят учун судланган, бироқ судланганлик тугалланган ёки олиб ташланган бўлса. Судланганликни тугаллаш ёки олиб ташлаш тартиби Жиноят кодексининг 78-80-моддаларида баён этилган;
  • бошқа соҳалардаги жиноят учун (масалан, шахсга қарши, тинчлик ва хавфсизликка қарши, экология соҳасидаги ва ҳ.к.) судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганда.

 

Аввал жиноий жавобгарликка тортилганлиги, шу жумладан судланганлик тугалланганлиги ва олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотлар судланганлиги тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилади. Маълумотнома қандай берилиши ҳақида – бу ерда.

 

Бу нималарга таъсир кўрсатади? Ломбард бошқарув органларининг тузилмаси ва ходимлар таркиби тўғрисидаги маълумотлар лицензияловчи органга – Марказий банкка ҳужжатлар пакети билан бирга тақдим этилади. Тегишинча, мазкур маълумотлар талабгорга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинишида ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.