Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кино саноати соҳасида ислоҳотлар ўтказилади

12.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 7.04.2021 йилдаги «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6202-сон қарори имзоланди.

 

Қуйидагилар миллий кинематографияни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • кино санъатини ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш;
  • кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
  • кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш;
  • миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш.

 

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди. Кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган «Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси» ННТ ташкил этилади.

 

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва у 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади. «Олтин Хумо» миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади.

 

Шунингдек қуйидагилар таъсис этилади:

  • олий таълим муассасаларининг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси;
  • миллий кинематография соҳасида самарали фаолият кўрсатаётган ижодкорлар ва мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида «Кинематография фидокори» кўкрак нишони.

 

Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқаришни ҳамда ҳамкорликда киномаҳсулотлар яратишни молиявий қўллаб-қувватлаш;
  • давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмлар прокатини бозор тамойиллари асосида ташкил этиш;
  • маҳаллий ва хорижий инвесторларни миллий фильмларни ишлаб чиқариш, прокатга бериш ва намойиш этишни молиялаштиришга жалб қилиш;
  • миллий фильмларни хорижий тилларга ҳамда жаҳоннинг энг сара кино асарларини давлат тилига субтитрлаштириш ва дубляж қилишни молиялаштириш ва бошқалар.

 

Агентлик буюртмаси асосида фильмлар ишлаб чиқариш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ:

  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқарилиши белгиланган фильмлар давлат буюртмаси ҳисобланади;
  • фильмлар ишлаб чиқариш учун давлат бюджетидан Агентликка ажратилган маблағларнинг 50%идан ортиқ бўлмаган қисми давлат буюртмаси асосида, қолган қисми инвестиция маблағларини жалб этиш шарти билан фильмлар ишлаб чиқариш учун йўналтирилади;
  • давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган фильм сценарийси муаллифи (муаллифлар жамоаси) ва сценарийга мувофиқ фильмни тасвирга олувчи кинокомпания алоҳида танлов ўтказиш орқали аниқланади;
  • ҳар бир фильмнинг бадиий-ғоявий мазмунини кўриб чиқувчи алоҳида маслаҳатчилар гуруҳи ташкил этилади;
  • давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильм бир йил давомида прокатдан топган фойданинг 10%и тасвирга олган кинокомпанияга берилади, 15%и Агентлик Бадиий кенгашининг қарорига мувофиқ фильм ижодкорлари ўртасида тақсимланади.

 

Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади.

 

Марказ ҳужжатли ва хроникал фильмлар ишлаб чиқаришни очиқ танлов асосида ташкил этади.

 

Миллий кинематография, кинокомпания ва кинотеатрлар тармоғини янада ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ташкил этилади, Агентлик унинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат 8.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Лола Абдуазимова.