Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Кино саноатида қандай ўзгаришлар бўлади

12.04.2021

Читать на русском языке

2021 йил 7 апрель куни Президентнинг «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 7.04.2021 йилдаги «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ:

 

Кинематография агентлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси;
  • «Республика кинофонди» ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасаси;
  • «Ўзбекфильм» ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи «Ўзбекфильм» киноконцерни» ДУК;
  • Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари.

 

Қарор билан қуйидагилар тугатилади:

  • «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК;
  • «Республика кинопрокат маркази» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;
  • «Кинематографчилар уйи» ДУК;
  • «Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази» ДУК.

 

«Ёшлар ижодий тажриба студияси» ДУК «Ёшлик» киностудияси» ДУК этиб қайта номланди.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Кинематография агентлигининг «Қорақалпоқкино» агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмалари;
  • «Ўзбекистон миллий кинофонди» давлат муассасасининг тузилмаси;
  • 2021-2022 йилларда миллий кинематография соҳасини ривожлантириш «йўл харитаси».

 

Маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар ва уларнинг бошланғич материаллари, шунингдек республикада амалга оширилаётган йирик лойиҳалар бўйича тайёрланган видео ва фото материаллар сақлаш учун бир нусхада Ўзбекистон миллий кинофондига топширилади.

 

Тугатилаётган унитар корхоналарнинг қолдиқ маблағлари, уларга тегишли бино (иншоот)лар ва моддий-техника базаси Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳисобига ўтказилади.

 

Агентлик ва «Danmon group» компанияси (Дания Қироллиги) ўртасида кино ишлаб чиқариш қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов савдолари бўйича имзоланган импорт шартномасининг олдиндан 15 фоиз тўлови давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши таъминланади.

 

Импорт шартномасининг қолган 85% тўловини қоплаш учун «Ўзмиллийбанк» АЖ Австриянинг «Райффайзенбанк» банкидан 5 йил муддатга жалб қилинадиган кредит линияси ҳисобидан кредит маблағлари ажратилади.

 

Австриянинг «Райффайзенбанк» банки кредити бўйича асосий қарзни қоплаш, фоиз, суғурта ва комиссиялар бўйича тўловлар Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисобрақамда тўпланадиган сотиб олинган кино қурилмаларидан фойдаланишдан тушадиган пул маблағлари, етмай қолган қисми эса Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лола Абдуазимова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах