Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кинологларга – моддий рағбатлантириш, кўкрак нишони, ИИВ Академиясига қўшимча квота

12.09.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2019 йилдаги 750-сон қарори билан ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

 Ҳужжат билан қуйидаги кинология бўлинмалари ташкил этилмоқда:

  • хизмат итлари наслчилик питомниги - ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ўргатиш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма;
  • кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари – итлар билан ишлаш учун ходимларни танлайди ва тайинлайди, махсус унвонлар бериш юзасидан таклифлар киритади ва ҳ.к.;
  • туманлараро кинология гуруҳлари – гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этади, жамоат жойларида жамоат тартибини сақлашга кўмаклашади ва ҳ.к.

 

Кинология бўлинмалари ходимларига рағбатлантириш чоралари белгиланган:

 

биринчидан, ҳар бир оғир, ўта оғир турдаги ва шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этганлик учун  2 МҲЭКМ миқдорида пул мукофоти тўланади;

 

иккинчидан, ИИВ Академиясига сиртқи таълим олишга қабул қилинадиганлар умумий сонининг 1%и миқдорида қабул квотаси ажратилади;

 

учинчидан, малака тоифалари учун устама тўланади. Тоифалар ҳар йил якунлари бўйича ходимлар фаолиятини баҳолаш асосида берилади. Баллар бериладиган шахсий иш кўрсаткичлари баҳолаш мезонлари ҳисобланади. У ёки бошқа тоифа, тегишинча, устама суммаси тўпланган балларнинг умумий суммасига боғлиқ бўлади:

  • “3-тоифали кинолог” - 56 баллдан 70 баллгача – 1 МҲЭКМ;
  • “2-тоифали кинолог” - 71 баллдан 85 баллгача - 2 МҲЭКМ;
  • “1-тоифали кинолог” - 86 баллдан 100 баллгача - 3 МҲЭКМ.

 

Алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар учун шу каби кўкрак нишонлари ҳам таъсис этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан белгиланишича, кинология бўлинмалари ходимлари хизматдан ташқари пайтларда итларни яшаш манзилларида сақлашга, хизматга яроқсиз итларни эса бепул олишга ҳақли. Итлар тасдиқланган суткалик рацион нормаларига асосан озиқлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.