Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Классификатор 72 лавозимга кенгайтирилди

21.06.2016

Меҳнат вазирининг буйруғи (АВ томонидан 8.06.2016 йилда 2797-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (19.05.2015 йилдаги 164-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ишчиларнинг асосий касблари классификаторида (Классификаторга 1-илова) сульфинацияловчи ва етилтирувчи аппаратчилар, катта ўлчамдаги юк кўтарувчи карьер автосамосваллари ҳайдовчилари, якуний силлиқловчилар, егерларнинг тариф разрядлари диапазонлари ўзгартирилди.

 

17 номдаги ишчи касблари киритилди, 7 таси эса Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификаторига (Классификаторга 2-илова) кўчирилди. Улар қаторида ёнғин автоюкортгич ва ўт ўчириш машинаси ҳайдовчилари, массажчи, ўт ўчирувчи, оилавий тадбиркорлик раҳбари, рақамли фонд супервайзери, ҳисобчи бор.

 

Хизматчиларнинг бир нечта лавозимлари қайта номланди ва 72 янги лавозим қўшилди.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 13.06.2016 йилдаги 23-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.